• AVTOMOBILSOZLIK

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.
Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бепул амалга оширилади .
1.  Ахборот технологиялари.
-Лойиҳалаш ва компьютер графикаси дизайнери(AutoCad, 3D Max,
   Компьютер графикаси)
-Веб дастурлаш(Html, Css, Php+MySql, Jscript, Wordpress, Dle, Joomla)
-Нашриёт ва график дастурлари(CorelDraw, Adobe дастурлари:
   Photoshop, inDesign, PremierePro, Video Studio,)
-Office дастурлари (MsWord, MsExcel, MsPowerPoint)
-Компьютер тизимлари ва тармоқлари.
-Алгаритимлаш ва дастурлаш асослари.
-Мултимедия технологиялари.
-Ахборот технологиялари.
2.  Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар), 
3.  Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари).
4.  Электр, электроника ва автоматлаштириш (электрон техника, радио ва телеаппаратураларни таъмирлайдиган мутахассислар).
 
Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2-4 ой.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар, ўқиш истагини билдирганларнинг ихтиёрий танловига мувофиқ, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади. 
Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом ёки аттестат, асли ва нусхаси), соғлиғи тўғрисида маълумотнома (086 форма), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5х4,5 мм ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат.  
Ҳужжатлар 2019 йил  15 майдан 15 июньгача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-8 мавзеси. 
Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, 251-26-44.
www.vtct.uz 
www.mehnat.uz
Telegram.: @koica_uz
@KOICA_vtct
Facebook.: @www.koica.uz
Vk.: https://vk.com/koica_uz